Янги Тошкентда “Tashkent Medical Smart City” лойиҳаси амалга оширилади

    Ўзбекистон Президентининг “Tashkent Medical Smart City” халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчасини барпо этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.

    Лойиҳа Янги Тошкент туманидаги Юқори Чирчиқ тумани “Дўстлик” массивида 400 гектар ер майдонида амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишда Жанубий Кореянинг “ Haehan Architecture” компанияси иштирокида ташкил этилган “TMSC” МЧЖ асосий инвестор сифатида иштирок этади.

    Ҳужжат лойиҳасига кўра, умумий қиймати 5 миллиард АҚШ доллари бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилади. Лойиҳа доирасида қуйидаги замонавий объектлар қурилиши кўзда тутилган:

    • халқаро стандартларга жавоб берадиган йирик тиббиёт муассасаси ва шошилинч тиббий ёрдам маркази;
    • нуфузли Корея халқаро тиббиёт университети филиали;
    • тиббиёт йўналишидаги мактаб ва боғча;
    • “Корея квартали” маданий ва тижорат кўчаси;
    • бизнес марказлар, меҳмонхоналар ва турар-жой мажмуалари.

    Шунингдек, инвестор зиммасига шаҳарча ички инфратузилмаларини — электр, сув, газ, йўл, кўприк ва коммуникация тармоқларини тўлиқ қуриб битказиш ҳам юклатилмоқда. Лойиҳа 2025–2034 йиллар мобайнида босқичма-босқич амалга оширилиб, 7000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

    Қарор лойиҳасига мувофиқ, лойиҳа иштирокчиларига “Business City” марказларига берилган имтиёзлар уч йил муддатга қўлланилади. Шунингдек, қурилиш ишлари “fast-track” услубида — яъни лойиҳалаш, харид ва қурилиш бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган тизимда олиб борилади.

    Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари ҳам белгиланган: ҳар кесилган дарахт ўрнига камида 30 туп янги кўчат экиш мажбурияти юклатилмоқда.

    Лойиҳага хорижий мутахассисларни жалб этиш учун уларга визаларни тезлаштирилган тартибда бериш, меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштириш каби шартлар ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates