Автомобилни бошқариш учун ишончномага уни чет элга олиб чиқиш ҳуқуқини киритиш таклиф қилинмоқда

    Вазирлар Маҳкамаси томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар тартибини такомиллаштириш юзасидан ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Лойиҳага кўра, ишончнома орқали автомобилдан фойдаланишда уни чет давлатга олиб чиқиш ҳуқуқи бор ёки йўқлиги алоҳида тарзда кўрсатилиши шарт бўлади. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

    Ҳужжат лойиҳаси автомобил эгалари ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, четга олиб чиқилган транспорт воситалари юзасидан юзага келаётган ҳуқуқий баҳсларни камайтириш ҳамда ишончнома орқали бериладиган ваколатларга аниқлик киритишни кўзда тутади.

    Лойиҳада нима таклиф этилмоқда?

    1. 2006 йилдаги 38-сон қарорга қўшимча:
    • Ишончномада: “Автомототранспорт воситасини чет элга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд” ёки “мавжуд эмас” деган ёзув мажбурий бўлиши таклиф қилинмоқда.
    1. 2020 йилдаги 726-сон қарорга ўзгартиш:
    • Нотариуслар ишончнома тузганда ушбу ҳуқуқ ҳақида алоҳида қайд этишлари шарт бўлади.
    1. 2023 йилдаги 613-сон қарорга тузатиш:
    • Электрон ишончномалар шаклида ҳам четга олиб чиқиш ҳуқуқи мавжуд ёки йўқлиги аниқ кўрсатилиши талаб қилинади.

    Сўнгги йилларда ишончнома асосида автомобилдан фойдаланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Айрим ҳолларда эса ишончнома орқали берилган автомобиллар чет элга олиб чиқилиб, қайтарилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳужжатда келтирилган статистикага кўра, 2024 йилда 50 га яқин фуқароларга тегишли транспорт воситаларининг олиб чиқилиб, қайтарилмагани аниқланган. 2025 йил июнь ойининг ўзида 8 та шундай ҳолат қайд этилган. Лойиҳа шу каби можароларнинг олдини олишга қаратилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates