Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти юксак унвонига лойиқ кўрилди

    Маданият 30 август 2022 904

    Озарбайжоннинг бош ахборот агентлиги – “AzerTAJ” ёзишича, бугун мамлакат Президенти Илҳом Алиев бир қатор ҳамюртларимизни "Достлуг" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан.

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани муносабати билан тақдирланганлар орасида мамлакатимизнинг кўзга кўринган маданият намояндалари Ҳошимжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда Абдуҳошим Исмоилов), Насирли Али Гейдар оглу (Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир Али Носирли) ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев қайд этилган.

    Шунингдек, “Trend” Ўзбекистон халқ артисти, озар тилида ўнлаб қўшиқларни маҳорат билан ижро этиб, барча туркий тилли халқлар санъат шинавандалари орасида самимий ҳурмат, эътибор қозонган Насиба Абдуллаева Озарбайжон халқ артисти юксак унвонига лойиқ кўрилгани ҳақида хабар берди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates