Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ваан Костанян брифингда маълум қилди.
“Биз яқинда Озарбайжондаги тинчлик шартномасининг 11-нашрини олдик, биз ҳозир уни кўриб чиқмоқдамиз, бу борада томонларнинг позициялари бир-бирига зид бўлган масалалар мавжуд, аммо биз бу позицияларни бир-бирига яқинлаштириш имкониятини кўрмоқдамиз”, қайд этди у.
Аввалроқ Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Озарбайжон билан шартнома имзолаш учун “бир-икки банд” келишиб олиниши кераклигини айтиб, Ереван ва Боку бу масалаларда келишиб олишига умид билдирган эди, деб хабар беради tass.ru.