Наслли чорва маҳсулдорликни таъминлайди

    2021 йилда 5 та фермер хўжаликлари томонидан Германия давлатидан 265 бош наслли қорамоллар келтирилиши режалаштирилган.

    Президентининг 2020 йил 29 январдаги “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида, кластер корхоналари ва наслчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига четдан келтириладиган наслли қорамол, қўй ва эчкилар учун имтиёз берилиши қорамоллар наслини яхшилашга хизмат қилмоқда.

    Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида, “Ўзагроинспекция”нинг Нарпай тумани бўлими томонидан тизимли равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Тадбирлари давомида, чорвачиликда наслчилик ишини такомиллаштириш, келтирилаётган чорва моллари ҳисоб-китобини юритиш, чорва моллари учун мустаҳкам озуқа базасини шакллантириш сингари муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Айни кунларда туманда 41 та чорвачиликка ихтисослашган кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан 2 минг 831 бош наслли қорамоллар парваришланмоқда. Қарори асосида яратиб берилган имтиёзлар боис 2021 йилда 5 та фермер хўжаликлари томонидан Германия давлатидан 265 бош наслли қорамоллар келтирилиши режалаштирилган.

    Хусусан, “Агро голд спринг” наслчиликка ихтисослашган фермер хўжалигида 395 бош “Голштин” зотли қорамоллар парваришланмоқда. 192 бош юқори маҳсулдор соғин сигирлардан олинган сут маҳсулотлари мажмуа қошида қайта ишланиб, ички истеъмол бозорига йўналтирилмоқда. Наслчилик ишларини янада яхшилаш мақсадида жорий йилда 36 бош маҳсулдор, наслли қорамоллар тайёрланди, деб хабар беради Агроинспекциянинг Нарпай тумани бўлими катта инспектори Бобур Мардонов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates