“Мазут сизиб чиқиши Кожаэли вилоятида йўл ишлари чоғида НАТО нефть қувури тармоғининг тешилиши оқибатида 4-5 миллион кишини чучук сув билан таъминловчи Сапанжа кўлига ёнилғи қуйилиши туфайли юзага келган”, дейилади газета хабарида.
Расмийлар сузувчи тўсиқларни ўрнатиш орқали ҳалокат оқибатларини бартараф этишга киришишди. Маҳаллий сув ва канализация бошқармаси кўлнинг ифлосланган қисми сув олиш жойларидан узоқда жойлашганини таъкидлашди.
Туркия бўйлаб ётқизилган узунлиги 3 минг километрдан ортиқ бўлган НАТО нефть қувури Туркия қуролли кучлари ва НАТО кучларининг эҳтиёжларини қондиради, деб хабар беради report.az.