Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Нурали Жўраев 1988 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини ва Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини иқтисодчи, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида фаолият юритган.