Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасининг матбуот анжумани ўтказилди

    Жорий йил 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари мамлакатимизда илк бор нуфузли мусобақа – футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади.

    6 августда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида Жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасида масъуллар иштирокида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

    Унда Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан мусобақани ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари иштирок этдилар. Матбуот анжуманида дастлаб, мусобақани кенг тарғиб этишга қаратилган видеоролик тақдимоти ўтказилди.

    Матбуот анжуманида таъкидланишича, жаҳон чемпионати иштирокчиси сифатида мамлакатимизга 23 та давлатдан спортчилар делегациялари ташриф буюради. Бундан ташқари жаҳон чемпионатини бевосита Ўзбекистондан ёритиб бориш учун 5 та қитъа давлатларидан юзлаб журналистлар ва блогерлар ташриф буюради. Шунингдек, ўз юрти футзалчилари учун мухлислик қилиш мақсадида бир неча ўн минглаб ишқибозларни мамлакатимизда қабул қилиш кутиляпти.

    Бугунги кунда футзал мусобақалари ўтказиладиган шаҳарларда сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича барча шарт-шароитлар қайта кўздан кечириляпти. Шунингдек, юртимизнинг бир қатор тарихий масканлари Самарқанд, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз каби шаҳарларимиз ҳам ўзида сайёҳлар оқимини қабул қилишга тайёр, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates