Ҳолат бўйича Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов “Yuz.uz” га маълумот берди.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат 6 август куни кеч соат 21:00 лар атрофида Бўстонлиқда Профилактика инспекторининг яшаш хонадонида содир бўлган.
Маълумотларга қараганда, 1996 йилда туғилган Бўстонлиқ тумани ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик сабабли ўрталарида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг у ўзига бириктирилган "ПМ табель" қуроли билан турмуш ўртоғи ва 2024 йилда туғилган ўғил фарзандига ўқ узиб, қасддан ўлдириб, жиноий қилмишидан қутилиб қолиш мақсадида ўша қурол билан ўзининг ҳам бош қисмига ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.