Қозоғистонда маҳаллий ҳокимияти органлари ҳамда иш берувчилар ҳам талабалар учун қўшимча грантлар ажратади

    Янги ўқув йили арафасида Қозоғистонда 10 мингдан ортиқ қўшимча грантлар ажратилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

    Вазирнинг таъкидлашича юқори балл олган, бироқ грантга эга бўлмаганлар учун қўшимча имкониятлар мавжуд экан. Ҳозирда бир нечта ташкилотлар ўз грантларини тақдим этяпти экан. Маълум бўлишича, маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан 2 мингдан ортиқ грант ажратиляпти. Бу кўрсаткичнинг яна ортиши кутиляпти. Бундан ташқари, КазEнергй ҳамжамиятининг грантлари мавжуд. Х.А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида таълим олиш учун Туркия Республикасининг 500 та гранти берилди. Фреэдом Финанcэ Гроуп томонидан 400 та грант ажратилди. Туркистондаги Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети 800 та мақсадли грант таклиф қилди. «Қазақстан халқына» жамғармаси томонидан эса 850 та грант ажратилади экан.

    Ундан ташқари Сатбаев, Есенов, Аманжолов, Торайғиров, Туран-Астана ва бошқа университетлар ректорлик грантларини ажратади. Шу билан бир қаторда сессия натижаларига кўра бепул грантлар олиш имконияти ҳам мавжуд.

    Иш берувчилар грантлари ҳам тақдим этилади. Умуман олганда, 10 мингдан ортиқ қўшимча грантлар ажратилади, деб хабар беради Казинформ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates