Навоий вилояти ҳокими Туркия Республикасининг Самарқанддаги консули билан учрашди

    Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар

    Вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва Туркия Республикасининг Самарқанддаги консули Салих Жанер учрашувида томонлар Навоий вилояти ҳамда Туркиянинг барқарор иқтисодий-ижтимоий тараққиёти режаларига мос келувчи долзарб масалалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

    Нормат Турсунов консул жанобларига мамлакатимиз, шу жумладан Навоий вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича элчихона ва консуллик томонидан амалга оширилаётган ишлар учун ўз миннатдорчилигини билдириб, манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда элчихонанинг амалий кўмаги муҳим эканлигини таъкидлади.

    Шу билан бирга, томонлар Навоий вилоятида инвесторлар учун яратилган имкониятларга тўхталиб, Туркия томонидан инвестицияларни жадаллаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates