Навоий вилоятида мобил алоқа қамрови 97 фоизга етди

    Вилоятда мобил алоқа ва мобил интернет қамровини кенгайтириш ва сифатини янада яхшилаш мақсадида қўшимча 150 та янги база станциялари ўрнатилди ва модернизация қилинди

    Навоий вилояти бўйича 2023 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида жами 2,03 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, 22,07 минг портга тенг телекоммуникация ускуналари ўрнатилган.

    Амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли яшаш масканларини оптик толали алоқа линиялари билан қамраб олиш даражаси 88 фоизга етказилди.

    Шунингдек, вилоятда мобил алоқа ва мобил интернет қамровини кенгайтириш ва сифатини янада яхшилаш мақсадида қўшимча 150 та янги база станциялари ўрнатилди ва модернизация қилинди. Натижада вилоятдаги аҳоли яшаш масканларининг мобил алоқа қамрови билан таъминланиш даражаси 97 фоизга етказилди.

    Шу билан бирга яқин кунларгача ҳеч бир мобил алоқа қамрови билан таъминланмаган аҳоли яшаш масканлари ҳам мобил алоқа ва мобил интернетдан фойдаланиш имконияти яратилди. Жумладан, Конимех туманидаги Караката овул фуқаролар йиғини, Боймурод маҳаллсининг Янги турмуш, Томди туманидаги Томдибулоқ овул фуқаролар йиғининг Жингилди, Учқудуқ туманидаги Кўкаяз овул фуқаролар йиғиннинг Ақбайтал ва Кўкаяз, Нурота туманидаги Каттасой маҳалласидаги Кичиксой, Сувлиқ маҳалласининг Модувот ва Совуқбулоқ қишлоқлари аҳолиси мобил алоқа ва интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates