Навоий вилоятининг 30та мактаби битирувчилари 100 фоиз талаба бўлди

    Таълим 5 сентябр 2021 4951

    Навоий вилоят ҳокимлиги ва вилоят Халқ таълими бошқармасининг «Ўзбекистон мустақиллиги 30 йиллигига 30 та мактаб» шиори остида умумтаълим мактабларининг 30 тасида битирувчиларнинг тўлиқ олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари ҳақидаги ташаббуси эълон қилинган эди.

    Дастлабки натижаларга кўра бугунги кунда 30 та умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўлиқ (100%) олий таълим муассасаларига қабул қилинган, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Шунингдек, хабар орқали битирувчилари тўлиқ ОТМларга қабул қилинган мактаблар рўйхати туманлар кесимида келтирилади:

    - Навоий шаҳрида 1 та Навоий - Қоракўл мактаб-интернати;

    - Нурота туманида 8 та 16-, 17-, 28-, 37-, 39-, 44-, 47-, ва 52-мактаблар;

    - Хатирчи туманида 5 та 29-, 47-, 62-, 82- ва 88-мактаблар;

    - Учқудуқ туманида 5 та 2-, 6-, 8-, 11-ва 14-мактаблар;

    - Томди туманида 3 та 1-, 4- ва 17-мактаблар;

    - Кармана туманида 2 та 24- ва 29-мактаблар;

    - Қизилтепа туманида 2 та 16- ва 40-мактаблар;

    - Ғозғон шаҳрида 1 та 3-мактаб;

    - Зарафшон шаҳрида 1 та 5-мактаб;

    - Навбаҳор туманида 1 та 23-мактаб;

    - Конимех туманида 1 та 21-мактаб.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates