Фармон ва ижро: жамият ҳаётида тадбиркорлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоятида “Давлат+фуқаролик жамияти институтлари+тадбиркорлик субъектлари” тамойилини амалга оширмоқчи.

    Шу мақсадда Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов вилоятдаги бир қатор масъул ташкилотлар раҳбарлари, жумладан, тадбиркорлар билан учрашди.

    “Саксонов” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Абдукарим Саксанов билан учрашувда Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ҳудудда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳолининг истеъмол маданиятини янада юксалтириш борасида қилиниши зарур бўлган режалар ҳусусида фикр алмашилди.

    Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда ушбу фармон асосида тасдиқланган “Йўл харитасида” белгиланганидек “давлат+фуқаролик жамияти институтлари+тадбиркорлик субъектлари” тамойили асосида Федерация томонидан ташкил этилган лойиҳа доирасида вилоятнинг Навбаҳор туманида “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплексини қуриш борасидаги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

    Тадбиркор Федерация ташаббусини қўллаб-қувватлаб, фуқароларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни аниқ ҳал этишда самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларнинг истеъмолчилик маданиятини ошириш юзасидан амалга ошириладиган барча лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates