Навоийда Аи-80 бензинни қўлда сотиш учун олиб кетаётган «Зил» қўлга олинди

    Зарафшон туманида 2774 литр “Аи-80” маркали бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди одинди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар бермоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

    Унда фуқаро Н.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Зил” русумли ёқилғи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасида “Аи-80” маркали бензин ёқилғисини Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 2 774 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates