Навоийда бюджет маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар фош этилди

    Мамлакатимизда 14 март 2023 901

    Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йил июнь-декабрь ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, буджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

    Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Н.О.нинг Навоий вилояти, Хатирчи тумани Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан ҳамда бўлимдаги ижтимоий-маънавий муҳитдан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди.

    Ўрганиш натижасига кўра, муаллифнинг шикоятлари ҳамда тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган эди.

    Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2022 йил июнь-декабрь ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, буджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 26 февраль куни Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисм «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

    Ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates