Навоийда Cobalt газ баллони портлаши оқибатида 3 ёшли бола вафот этди

    Ташвишли хабар 25 декабр 2023 772

    Навоий вилояти Қизилтепа туманида Cobalt газ баллони портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди, 3 ёшли бола вафот этди.

    Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    24 декабрь соат 09:50 атрофида фуқаро Ф.Д. Cobalt автомашинасида тумандаги кафелардан бирининг автотураргоҳда бўлган. Шу пайтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва унинг 3 ёшли вояга етмаган фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

    Ҳайдовчининг фарзанди кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates