Навоийда инвестицион лойиҳалар сони яна 2 тага ортди

    Навоий вилоятида 251 миллион долларлик Навоий саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки ва “Орикс” компанияси томонидан 140 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари учун қадоқ ишлаб чиқариш лойиҳаларига старт берилди.

    Мамлакатимизга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи доирасида икки давлат ўртасида халқаро алоқаларни кенгайтириш борасида бир қатор лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди.

    Жумладан, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг йиғилиши доирасида Россиянинг Челябинск области Губернатори Алексей Текслер билан учрашиб, музокаралар олиб боргани тўғрисида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Вилоят раҳбари томонидан губернаторга сўнгги йилларда Навоий вилоятида бизнес юритиш учун инвесторларга яратилган имкониятлар, вилоятнинг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди ва жараёнда томонлар вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари масалаларини муҳокама қилинди.

    Шунингдек учрашувда ҳокимлик ва Челябинск области ҳукумати ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди. Икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва ижтимоий соҳалар бўйича келишув имзоланди.

    Тадбир доирасида иккита муҳим лойиҳага, жумладан, вилоятда 251 миллион долларлик Навоий саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки ва “Орикс” компанияси томонидан 140 миллион долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари учун қадоқ ишлаб чиқариш лойиҳаларига старт берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates