Санепидқўмита «One Chip Challenge» чипсининг хавфсизлиги текширилмаганини маълум қилди

    Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида «One Chip Challenge» чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани ва саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётганлиги тўғрисида маълумотлар тарқалди.

    Санепидқўмита Ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаролардан ушбу маҳсулот Ўзбекистонга ҳам олиб келинганми, Санепидқўмита томонидан санитария-эпидемиологик хулоса берилганми, деган саволлар келиб тушмоқда.

    Таъкидланишича, қўмита томонидан «One Chip Challenge» маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаган, шу билан бирга ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонида мурожаат ҳам бўлмаган.

    "Фуқароларимиздан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларни харид қилмасликни ва истеъмол қилмасликни сўраймиз", дейилади хабарда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates