Навоийда ноқонуний қуён овлаган шахсларга нисбатан чора кўрилди

    Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Зарафшон шаҳар бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида 7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси соат 02:30ларда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Ўтказилган рейд давомида ҳуқуқбузар К.А. ўзига тегишли бўлган “Нива” русумли автомашинаси билан Конимех тумани “Карагата” ОФЙ ҳудудидан ноқонуний равишда 6 та ёввойи қуённи овлаб келаётган вақтида Зарафшон шаҳри ҳудудида тўхтатилди. Ушбу ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 2 млн 250 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Ҳолат бўйича ҳуқуқбузарнинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилиб, К.А.га тегишли бўлган ов қуроли ИИБ ходимларига топширилди.

    Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates