Тошкент вилоятида дарё қисқичбақасини овлаган фуқаро жаримага тортилди

    Тошкент вилояти Экология бошқармаси тезкор экологик назорат гуруҳи инспекторлари томонидан Ўрта Чирчиқ тумани “Ўртабўз” МФЙ ҳудудида жойлашган Тошкент сув омборида ноқонуний равишда 340 дона дарё қисқичбақасини овлаётган фуқаро ушланди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўтказилган тезкор рейд тадбирларида ҳолатга тезкорлик билан аниқлик киритилиб, ҳуқуқбузарликни Нурафшон шаҳри “Ҳуррият” МФЙда яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро М.Х.томонидан содир этилганлиги аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жарима чораси қўлланилди.

    Дарё қисқичбақалари эса Тошкент сув омборига қўйиб юборилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates