Навоийда пахта йиғим-терими бошланди

    Ҳосилни нес-нобудсиз йиғиб олиш, пахта далаларида теримчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди

    Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Қизилтепа туманидаги пахта қабул қилиш пунктида бўлиб, ушбу ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги тизими масъуллари билан учрашди.

    Учрашувда янги мавсумига расман старт берилди. Маълумот учун, жорий йилда Қизилтепада 7100 гектар майдонда пахта етиштирилган.

    Шунингдек, вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навбаҳор туманидаги «Навбаҳор текстил» МЧЖ га қарашли пахта тўқимачилик кластерида ушбу ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги тизими ходимлари, маҳалла раислари ҳамда масъуллар билан ҳам учрашди.

    Жорий йилда туманда 2023 йил ҳосили учун 185 та фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластери томонидан 6600 гектар майдонга чигит экилиб, 24700 тонна пахта хом-ашёсини сотиш бўйича пахта-тўқимачилик кластер корхоналари билан шартномалар тузилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates