Учрашувда “Навоийуран“ давлат корхонаси томондан инвестициялар бўйича бошқарув директори Худоёр Мелиев, Лойиҳа офиси раҳбари Сердар Карлиев ва Лойиҳа офиси раҳбари ўринбосари Рустам Эргашов иштирок этди.
Шунингдек учрашувда, сўнгги йилларда, ўзаро савдо айирбошлаш кўрсаткичлари 6 баробарга ортганлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, икки дўст мамлакатлар нафақат иқтисодий, балки тарихий ва маданий муштарак ўтмишга ҳам эга эканлиги қайд этилди.
Ўз ўрнида корхона вакиллари томонидан “Навоийуран“ давлат корхонасининг уран қидириш ва қазиб олиш соҳасидаги ютуқлари ва эришилаётган натижалари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бевосита кун тартибига киритилган халқаро ҳамкорлик масаласида сўз юритилди ҳамда бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Бу учрашув ўзаро стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳамкорлик материали








