«Nebras Power» компанияси Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида иссиқлик электр станциялари қуради

    Энергетика 15 март 2023 1592

    Жорий йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Қатарнинг «Nebras Power» компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Файсал Обайд ал-Сиддиқий билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 3,1 ГВт бўлган иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш жараёнини кўриб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Nebras Power компанияси 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Доҳада (Қатар) жойлашган. Компания энергетика ва сув саноатида лойиҳаларни амалга ошириб келади. Активлари - 2,3 миллиард доллар, ходимлар сони 600 дан ортиқ кишини ташкил этади. Компания дунёнинг 8 дан ортиқ мамлакатларида фаолиятини олиб боради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates