Сирдарёдаги ИЭС учун олиб келинаётган иккинчи газ турбинаси Япониядан етиб келди

    Энергетика 17 март 2023 1827

    Сирдарёда барпо этилаётган 1 500 МВт қувватли ИЭС учун Япониядан олиб келинаётган газ турбинасининг иккинчиси қурилиш майдонига етиб келди

    Хабар берганимиздек, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1 500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қуриляпти.

    Унда «Mitsubishi» компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбиналари ўрнатиляпти.

    Хусусан, Япониядан олиб келинаётган йирик энерго қурилмаларнинг иккинчи босқичи станция қурилиш майдонига етиб келди.

    Станциянинг дастлабки қувватлари жорий йил июль ойида ишга туширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.

    Шунингдек, хабар орқали 2022 йил декабрь ойида мазкур ИЭСда Япониядан олиб келинган биринчи газ турбинаси ўрнатилганлиги эслатилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates