2026 йилга қадар умумий қуввати 4 633 МВт бўлган 3 та йирик ИЭС ишга туширилади

    Энергетика 16 феврал 2023 1664

    2022 йилда юртимизда тўғридан-тўғри инвестициялар асосида умумий қуввати 1 374 МВт бўлган 6 та ИЭС ишга туширилди.

    Бугунги кунда ушбу лойиҳа доирасида умумий қуввати 4 633 МВт бўлган учта лойиҳа қурилиши давом этяпти.

    Хусусан:

    - 2023 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

    - 2026 йил якунига қадар Ангор туманида Германиянинг «Siemens Energy», Франциянинг «ЕDF», Нидерландиянинг «Stone City Energy» компаниялари томонидан қуввати 1 560 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

    - 2026 йилда Боёвут туманида «EDF» (Франция), «Nebras» (Қатар), «Sojitz Corporation» (Япония) ва «Kyuden International Corporation» (Япония) компаниялари консорциуми томонидан қуввати 1 573 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

    Маълумот учун: сўнгги 4 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар асосида жами қуввати 6 007 МВт бўлган 9 та иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан битимлар имзоланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates