Унга кўра, 2025 йил якунига қадар станцияда умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилади. Лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Испаниянинг «Intecsa Ingeniera Industrial S.A.» ва Япониянинг «Mitsubishi Corporation» компаниялари консорсиуми қатнашяпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 771,8 миллион долларга тенг.
Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, корхона томонидан йилига қўшимча 8,5 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 600 миллион кубметр табиий газ тежалишига эришилади.
Яна бир эътиборли жиҳати, атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1 500 тоннага камаяди ҳамда 112 та янги иш ўрни яратилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Иссиқлик электр станциялари» АЖ маълумотига таяниб.