ОАВ: Дронлар Ростов вилоятидаги йирик электр станцияга ҳужум қилди

    Россия Федерациясининг Ростов вилоятидаги Новочеркасская иссиқлик электр станциясининг иккита энергоблоги ишдан чиқди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, электр станциясига дронлар ҳужум қилган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, электр станциясига ҳужумда бир нечта дрон иштирок этган. Тахминларга кўра, уларнинг биринчиси маҳаллий вақт билан соат 02:30 да ҳужум қилишга уринган.

    Вилоят раҳбари Василий Голубевнинг сўзларига кўра, подстанцияда ёнғин бошланган. Ёнғин туфайли 330 кВ юқори вольтли линиялар – Тихорецкая ва Ростовская автоматик равишда ўчди.

    Ҳозирда истеъмолчиларга электр таъминоти тикланди. Давлат туман электр станциясининг иккита энергетика блоки вақтинчалик ишдан чиқарилди.

    Дрон ҳужуми ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланмаган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates