Бу ҳақда тадбиркорнинг ўзи Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
У FDAга (АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси) миннатдорчилик билдирди.
“Neuralinkнинг Blindsight қурилмаси ҳатто иккала кўзини ва оптик асабини йўқотганларга ҳам кўриш имконини беради”, деб ёзди Илон Маск. Унинг аниқлик киритишича, имплант миянинг кўриш пўстлоғи бузилмаса, шундай таъсирга эга бўлади.
Имплантациядан сўнг, кўриш қобилияти аста-секин пайдо бўлишни бошлайди ва дастлаб “паст пикселлар”га эга бўлади, деб тушунтирди тадбиркор. Бироқ, вақт ўтиши билан у одамнинг табиий кўриш қобилиятини “ортда қолдириши” мумкин, дея қўшимча қилди Илон Маск.
Унга кўра, бундай имплант эгалари инфрақизил, ультрабинафша ва радар (радиочастота) диапазонларида кўришлари мумкин бўлади.
Neuralink – Илон Маскнинг компанияси бўлиб, дунёдаги биринчи минимал инвазив нейрочип – мия сигналларини Bluetooth орқали узатишга қодир бўлган махсус қурилмани ишлаб чиқади. Бу компьютер ёки смартфонни мия импульслари ёрдамида бошқариш имконини беради. Аввалроқ тадбиркор ўн йил ичида миллионлаб одамлар мия нейрочипидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таклиф қилган эди. Бундай қурилмалар аллақачон иккита беморга имплантация қилинган.
Илон Маск 2022 йил март ойида кўзи ожизларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун нейрочиплар ишлаб чиқилишини эълон қилди. Ўша вақтга келиб, маймунлар устида биринчи муваффақиятли синовлар ўтказилди, деб хабар беради rbc.ru.