Нижний Тагил: қулаб тушган уйда қурбонлар сони 4 нафарга етди

    Нижний Тагилда (Россия Федерацияси) қисман қулаб тушган уйда қурбонлар сони тўрт нафарга етди.

    Қутқарувчилар вайроналар остидан яна бир жасадни олиб чиқди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

    “Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари вайроналар остидан яна бир жасадни чиқариб олишди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

    Аввалроқ вайроналар остидан бир киши тирик ҳолда олиб чиқилган эди.

    Пайшанба куни Нижний Тагилда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида беш қаватли бинонинг иккита подъезди қулаб тушди. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Михаил Мурашко маълум қилганидек, 10 киши касалхонага ётқизилди, шифокорлар беш нафар жабрланганларнинг аҳволини оғир деб баҳолади.

    Воқеадан кейин Дзержинский туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ҳодиса юз берган уй ва қўшни уйлардан 70 нафар аҳоли эвакуация қилинди, улар учун меҳмонхонада вақтинчалик жойлаштириш маркази ташкил этилди.

    Тергов қўмитаси истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш юзасидан жиноят иши қўзғатди.

    Ўз навбатида, прокуратура ушбу турар-жой биносида газ ускуналарига хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолиятини текширишни бошлади, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates