Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус Бангладеш муваққат ҳукуматига раҳбарлик қилади

    Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус Бангладеш муваққат ҳукуматига раҳбар этиб тайинланди.

    Бу ҳақда Dhaka Tribune газетаси Бангладеш Президенти Шаҳабуддин Чуппу матбуот котиби Жойнал Абединга таяниб хабар берди.

    Унинг маълум қилишича, Муҳаммад Юнусни тайинлаш тўғрисидаги қарор давлат раҳбарининг “Талабалар камситишларга қарши” ҳаракати етакчилари билан 6 август куни кечқурун бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича қабул қилинди. Абединнинг қайд этишича, муваққат вазирлар маҳкамасининг қолган аъзолари турли сиёсий партиялар билан маслаҳатлашувлардан сўнг лавозимларни эгаллайди.

    Бангладеш Президенти Бош вазир Шайх Ҳасинанинг истеъфога чиқиши туфайли сешанба куни муваққат ҳукуматни тузиш учун парламентни тарқатиб юборди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates