Нобель мукофотининг иқтисодиёт бўйича совриндори номи эълон қилинди

    2023 йилги Нобель мукофоти иқтисодиёт йўналишида америкалик тадқиқотчи Клаудия Голдинга топширилади. Бу ҳақда душанба куни Қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси маълум қилди.

    У “меҳнат бозоридаги гендер фарқларининг асосий сабабларини очиб бергани” учун ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди, деб хабар беради tass.ru.

    Голдин “асрлар давомида аёлларнинг даромадлари ва меҳнат бозоридаги иштироки ҳақида илк кенг қамровли маълумотни тақдим этди. Унинг тадқиқотлари ўзгариш сабабларини, шунингдек, доимий гендер тафовутининг асосий манбаларини очиб беради”, дейилади қўмита баёнотида.

    Швециялик экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги юз йил ичида меҳнат бозоридаги аёллар уч баравар кўпайган бўлса-да, гендер масаласида жиддий фарқ сақланиб қолмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates