Нодирбек Абдусатторов 7 соатга чўзилган ўйинда дуранг қайд этди

    Спорт 25 январ 2023 1190

    Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2023» мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди.

    Унда «Мастерс» гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суриб, дуранг ўйнади. 9 турдан сўнг 6.5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.

    «Челленжер» гуруҳида Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу гал юртдошимиз америкалик Абхиманю Мишрани таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди.