Ногирон болани қайта экспертизага юбориш тақиқланади

    Бу ҳақда АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тадбирда таъкидланганидек, ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидаларида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари болаларнинг ногиронлиги бўлган бола деб топилиши асосли эканлигини аниқлаш мақсадида уларни қайтадан экспертизага юбориши назарда тутилган.

    Бу эса, амалиётда ногиронлиги шундоқ кўриниб турган ёки тасдиқланган боланинг қайтадан комиссия текширувидан ўтказилишига, айрим ҳолларда ташхисга аниқлик киритиш учун даволаш-профилактика муассасасига қўшимча текширишга юборилишига ва маълум бир давр мобайнида бола ва яқинларининг оворагарчилигига сабаб бўлар эди.

    Шу боис, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан болаларнинг ногиронлиги асосли белгиланганлигини аниқлаш мақсадида уларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари йўлланмасига асосан такроран экспертизага юбориш тартиби бекор қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates