Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади

    Эндиликда ногиронлиги бўлган болалар учун умумтаълим фанлари бўйича сертификат бериш каби давлат хизматини олишда хизмат кўрсатиш тўловининг 50 фоиз миқдорида чегирма белгиланмоқда.

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 640-сон қарори қабул қилинди.

    Киритилаётган қўшимчалар билан ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланмоқда. Масалан, эндиликда ногиронлиги бўлган болалар учун умумтаълим фанлари бўйича сертификат бериш каби давлат хизматини олишда хизмат кўрсатиш тўловининг 50 фоиз миқдорида чегирма белгиланмоқда.

    Бундан ташқари, улар ва оилавий меҳрибонлик уйлари битирувчилари юридик техникумларга давлат гранти асосида алоҳида қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.

    Ҳужжат билан қонун ҳужжатларига бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2024 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates