Иқтисодиётнинг муҳим замонавий соҳалари бўйича Германия тажрибаси ўрганилди

    Таълим 15 октябр 2024 526

    “Ёшларнинг рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш” бўйича Германия тажрибаси ўрганилди.

    Жорий йил 6-12 октябрь кунлари Германия Федератив Республикаси, Берлин шаҳрида “Ёшларнинг рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш” мавзусида Германия тажрибасини ўрганиш бўйича семинар ва учрашувлар бўлиб ўтди.

    Германия Федератив Республикасидаги барча семинар ва учрашувлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан биргаликда ташкил этилган.

    Семинар ва учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигидан Ишбилармонлик муҳити кузатувлари ва тадбиркорлик статистикаси бошқармаси бошлиғи Маъмур Сатимов иштирок этди.

    Семинар ва учрашувлардан кўзланган асосий мақсад Германия иқтисодиётининг энг фаол ва барқарор ривожланаётган кичик бизнес соҳасини чуқурроқ ўрганишдан иборат.

    Шунингдек, семинар ва учрашувларда Германияда иш билан таъминлашда кичик ва ўрта бизнес корхоналари жуда муҳим роль эгаллаши, иш билан банд аҳолининг қарийб 60 фоизи кичик ва ўрта бизнес соҳасида ишлаши, рўйхатга олинган корхоналарнинг 99 % дан ортиғи кичик ва ўрта бизнес тоифасига кириши тўғрисида умумий маълумотлар берилди.

    Тадбир давомида Германияда кичик ва ўрта корхоналарнинг юқори фаоллиги ва самарадорлигининг муҳим омиллари, давлат ва бошқалар томонидан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватланишининг натижаси, Германияда кичик ва ўрта бизнес учун кичик кредитлар бериш бўйича самарали фоиз ставкалари бўйича муҳокамалар бўлди, деб хабар беради Статистика агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates