Ноқонуний балиқ овлаганлар жаримага тортилди

    Рейд давомида Бўзсув канали атрофида эгасиз балиқ овлаш мосламалари(лоткалар) аниқланиб, суд тартибида кўриб чиқилгунга қадар вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

    Жорий йилнинг 11 январь куни Чиноз тумани Яллама МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали атрофида тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар беради Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати.

    Тадбир давомида фуқаролар Э.И, Х.Ф, Х.Д, Д.Г. В.А, С.А, Ҳ.Б, К.М.лар томонидан ноқонуний тарзда балиқ овлаётганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарлар кўздан кечирилганда, уларнинг ёнидан 200 донадан зиёд товон балиғи борлиги маълум бўлди.

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларнинг еттитасига МЖтКнинг 90-моддаси,1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробарида жарима қўлланилди.

    Фуқаро К.М.га нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси, 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар суд органига топшириш чоралари кўрилмоқда.

    Ҳуқуқбузарлардан олинган балиқлар шу куннинг ўзида Чиноз туманида жойлашган 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатига топширилди.

    Шунингдек, рейд давомида Бўзсув канали атрофида эгасиз балиқ овлаш мосламалари(лоткалар) аниқланиб, суд тартибида кўриб чиқилгунга қадар вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

    Эслатиб ўтилишича, Тошкент вилояти Экология бошқармаси “Сирдарё сув ҳавзаси” шубаси томонидан ўтган 2023 йил давомида ноқонуний балиқ ови бўйича 17 маротаба қонун бузилиш ҳолати ва 3 маротаба электр қармоқ ёрдамида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

    500 метр оқизма лескали тўрлар, 4 дона накитка тўри ва 10 дона резина ва алюмель қайиқлар ашёвий далил сифатида олинган. 2 минг метрга яқин эгаси номаълум бўлган лескали тўрлар йиғиштириб олинган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates