Ўрта Чирчиқ тумани Туябўғиз сув омбори ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, уларни ноқонуний овлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида экологик назорат тадбирлари мунтазам ўтказиб келинади.
21 декабрь куни ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирида Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар Р.А, И.О, Д.И ва Х.Н. ноқонуний равишда таъқиқланган 520 метр лескали тўр ёрдамида зоғора, судак, товон балиқларини овлагани аниқланди.
Шунингдек, назорат тадбири давомида 1580 метр эгаси маълум бўлмаган лескали тўрлар сув омборидан йиғиб олинди, жами ҳайвонот дунёсига 18 миллион 90 минг сўм зарар келтирилган ҳолат аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекситон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан жавобгарлик белгилаш учун тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилди.