Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Экология қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда Айдар-Арнасой кўллар тизимининг олтин кўприк ҳудудида ўтказилган рейд тадбирида, фуқаролар М.Ф. ва И.С. ҳеч қандай рухсатномасиз балиқ овлаётганликлари аниқланиб, 1 065 бош “Қизилкўз” (Вобла) балиқлари, умумий узунлиги 1 750 метр бўлган 25 дона тўр ва бошқа тақиқланган ов қуроллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.