Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими ва "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари томонидан ҳамкорликда тунги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбирида Чимбой туман "Қостерек" ОФЙда яшовчи фуқаролар А.А, А.Т ва Б.М ҳамда Қораўзак тумани "Қуралпа" ОФЙда яшовчи фуқаро У.Б томонидан Қораўзак туманида жойлашган КС-3 коллекторидан тўр ёрдамида 82 дона зоғорабалиқ, 168 дона лешч ва 1 дона оқ амур, 1 дона илонбош балиқларини овлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга 40 470 000 сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.
Тўпланган ҳужжатлар Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.