Ток орқали балиқ овлаганларга нисбатан чора кўрилади

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Навоий вилояти Навбаҳор туманида балиқлар ток орқали овланмоқда” тўғрисидаги ахборотни Навбаҳор туман Экология инспекцияси томонидан ўрганилди.

    Навоий вилояти экология бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганиш давомида 2023 йил 15 июлдан 16 июль ўтар кечаси тунги соат 01:00 ларда Навбаҳор тумани “Совунгар” маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан “Совунгар” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурдан 4 нафар номаълум фуқаролар ноқонуний равишда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаб юрганлиги ва ушбу фуқаролар воқеа жойидан қочиб кетганлиги ҳолати юзасидан профилактика инспекторларига мурожаат қилганлиги аниқланди.

    Ҳозирда туман ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний равишда балиқ овлаган фуқароларни шахсига аниқлик киритиш ва қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар тўпланмоқда.

    Ҳуқуқбузарлардан 2 дона резина қайиқ, 2 дона қўлбола ясалган токни кучайтириш электр қармоқ, 2 дона тўрли илмоқ ва 4 дона аккумуляторлар ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилди.

    Ўрганиш ишлари якуни билан маълумот берилади, — дейилади баёнотда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates