Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган тақдимот қатнашчиларига Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича ишлар, ўзбек халқининг маданияти, миллий анъана ва қадриятлари ҳамда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларида туристлар учун яратиб берилган шарт-шароитлар таъкидланди.
Фестиваль давомида, шунингдек, ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослари кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.