Шундан сўнг икки олий таълим муассасаси раҳбарларининг расмий учрашуви ўтказилди. Учрашувда таълим, илмий-тадқиқот ва инновациялар йўналишларида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш муҳимлиги таъкидланди. Олий ўқув юртлари ўртасида қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, талабалар алмашинуви, ўқув-методик ресурслар ва лабораториялардан биргаликда фойдаланиш, халқаро илмий базалар, илмий журналларда мақолалар чоп этиш, илмий конференциялар ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Қайд этилган масалалар бўйича ҳамкорликни янада такомиллаштириш мақсадида икки олий ўқув юрти ўртасида шартнома имзоланди.
Минажатдин Қутлимуратов,
"Янги Ўзбекистон" мухбири.








