Нукусда шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланди

    Энергетика 17 декабр 2021 1131

    Жорий йил 17 декабрда «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республикасида қуриладиган 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси (ШEС) лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди. Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этди.

    Нукус шамол электр станцияси лойиҳаси Ўзбекистондаги биринчи шамол энергетикаси лойиҳаси бўлиб, унинг инвестори очиқ тендер натижаларига кўра танланган «ACWA Power» компанияси бир кВт.соат электр энергияси учун 2,5695 цент тарифини таклиф қилиб, тендерда ғолиб чиқди.

    Лойиҳани амалга ошириш учун махсус ташкил этилган «ACWA Power Wind Karatau FE LLC» МЧЖ компанияси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш шартномасини имзолади. Шунингдек, «ACWA Power Wind Karatau FE LLC» МЧЖ ва «ACWA Power» компаниялари Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимни (GSA) имзоладилар.

    Ҳужжатларни имзолаш маросимида Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари иштирок этди.

    Нукусдаги шамол электр станцияси Ўзбекистондаги тўртинчи «ACWA Power» лойиҳасидир. Компания, хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятида иккита буғ-газ қурилмасига эга иссиқлик электр станциясини қуриш» лойиҳасини амалга оширишда ҳамкор ҳисобланади.

    — Нукус шамол электр станцияси учун электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартноманинг имзоланиши мамлакатимиз ва компаниямиз учун яна бир муҳим ютуқ бўлди, — деди «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Моҳаммад Абунаян. — Чунки бу Ўзбекистон ҳукумати билан ўсиб бораётган алоқаларимизни ва мамлакатнинг энергетика соҳасида либерал бозорга ўтиш жараёнини жадаллаштириш бўйича мажбуриятимизни мустаҳкамлайди.

    Қорақалпоғистон Республикасидаги ушбу ШEС лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат энергетика балансини диверсификация қилиш ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланган ҳолда қувватини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. 2026 йилга бориб қуёш ва шамол энергиясининг умумий қуввати 8 ГВтни ташкил этиши режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates