Нурафшон шаҳрида ҳам Президент мактаби очилди

    Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби педагоглари ва ўқувчилари, депутатлар, нуронийлар ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

    Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган янгиланишлар билимга чанқоқ ёшларни тарбиялашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. Айтиш жоизки, Тошкент вилоятида жорий йил ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиб, мукаммал таъмирланди. Хусусан, замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласидандир.

    Барча замонавий шароитларга эга Президент мактаби ҳудуддаги иқтидорли ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар яратиши қайд этилди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates