Нашр ҳужумни “мисли кўрилмаган” деб атаган ҳолда, Исроил томон учта дрон учирилганини, бироқ улардан бири мамлакатга чуқур кириб бориб, Биньямина ҳудудига қулаб тушганини таъкидлади. Бироқ ҳаво ҳужуми сигналлари ёқилмаган.
Ҳужум оқибатида 67 киши тан жароҳати олди, улардан тўрт нафарининг аҳволи ўта оғир, яна беш нафарининг аҳволи оғир, 34 нафари енгил жароҳатланган, улардан 14 нафари шифохонага ётқизилди, деб хабар беради report.az.