Лого Лого-пв-уз

    Офелиа Ник Ўзбекистон делегациясини Глобал форумда иштирок этишга таклиф қилди

    Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламент давлат котиби Офелиа Ник билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишида Германия билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

    Немис томонига сўнги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда, айниқса қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, "Ўзбекистон-2030" стратегияси ва ундаги устувор вазифалар, жумладан "яшил" иқтисодиётга ўтиш ҳамда тежамкор технологияларни жорий этиш йўналишидаги режалар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

    Давлат котиби Германияда иқлим ўзгариши, сув танқислиги оқибатида юзага келган муаммоларга тўхталиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқаришда янги ва тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳамда инновацион билим ва кўникмалар трансфери масалаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у немис томони экологик талабларга жавоб берадиган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, ерни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, эрозияга қарши курашиш йўналишларида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

    Суҳбат чоғида Орол денгизининг қуриши жаҳон миқёсидаги муаммо эканлиги таъкидланди ва бу борада денгизнинг қуриган тубида ўрмонзорлар ташкил қилишда ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳалар ишлаб чиқиш масаласида фикр алмашилди.

    Юқорида қайд этилган ва бошқа йўналишларда алоқаларни жадаллаштириш мақсадида ГФР Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги парламентар давлат котиби Офелиа Ник бошчилигидаги делегациянинг келгуси йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди. Ташриф доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ўртасида ишчи гуруҳнинг 4-йиғилишини ўтказиш, Ўзбекистон ва Германия озиқ-овқат ва аграр соҳасидаги компаниялар иштирокида бизнес-форум ташкил этиш, ГФР ҳукумати кўмагида Орол бўйида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда янги лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

    Ўз навбатида, Офелиа Ник юқори даражадаги Ўзбекистон делегациясини келгуси йил бошида Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган «Яшил ҳафталик» халқаро қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасида миллий стенд билан ҳамда мазкур тадбир доирасида 17-20 январь кунлари ташкил қилинадиган Глобал форумда иштирок этишга таклиф қилди.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates