Бу ҳақда UzAuto Motors хабар берди.
Қайд этилишича UzAuto Motors 2008 йилда йилда йиғила бошлаган. Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқариш эса 2013 йилда бошланган бўлиб, дастлаб йилига 11 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич қарийб 90 мингга етган.
Завод ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни 2024 йил январь ойидан тўхтатишни режалаштирган эди. Бироқ, комплектация ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги боис ишлаб чиқариш жараёни яна бир неча ой давом этди.