Сирдарёда реимбурсация дастури жорий этилмоқда

    У беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

    Дастур давлат тиббий суғуртаси механизмларини татбиқ этишда аҳолини зарур дори воситалардан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида жорий элиляпти. У беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

    Ҳозирда Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган.

    Жамғарма вилоятдаги дорихоналар билан шартномалар тузди. Ховосда “Yagona-farm”, Сайхунободда “Health plus”, Гулистон шаҳрида “Zoxirbek biznes”, Боёвут туманида “Medicinae-999” хусусий дорихонаси шулар жумласидан. Улар “Д” ҳисобда турадиган беморларга оила шифокори ёзган электрон рецепт асосида дори бериш учун электрон тизимига уланди.