Сирдарёда синовдан ўтказилган тиббий суғурта тизими бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади

    Бунда, тиббий хизматларни молиялаштириш яхшиланиши ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ошиши айтилмоқда.

    2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади.

    Сирдарё вилоятида тиббий суғуртани жорий этиш бўйича ўтказилган эксперимент натижаларини инобатга олган ҳолда, бу тизим босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилади. Бунда, тиббий хизматларни молиялаштириш яхшиланиши ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ошиши айтилмоқда.

    Шунингдек, 2023 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор ва стационар шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами 2 баробар оширилиб, 30 минг нафарга етказилиши назарда тутилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, Давлат дастури лойиҳаси жами 309 та банддан иборат.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates